МАВЛИД УН-НАБИЙ

Жанр: Разное

Страницы:224

Биз мусулмонлар оламлар сарвари, коинот фахри, пайғамбарларнинг охиргиси, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган набий Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойда у зотга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббатимизни янада чуқурроқ изҳор қилишга буюрилганмиз. Аллоҳнинг Расулини яхши кўриш иймонимизнинг белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздандир.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган:

“Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…”

(Аҳзоб, сураси 6-оят).

Чунки буни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар: “Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у (комил) мўмин бўла олмайди”

(Имом Муслим ривояти).