Жанр: Разное
Ушбу тўпламдаги ҳикоялар илк сатрларидаёқ ўқувчини ўзига ром этади. Тасвирлар жонли ва тиниқ. Ёруғ инсоний дард билан йўғрилган. Китобхонлар кўнглида ҳаётга, эзгуликка, Ватанга муҳаббат, жаҳолат, худбинлик, разолат каби иллатларга нафрат уйғотади. Инсонларни покликка, юксак эътиқодга, баҳамжиҳатликка чорлайди.
Жанр: Разное
Ушбу асарда тақдирнинг бутун зарбаларию ҳукмини сабртоқат, шукроналик билан қабул қилиб яшаган она ва қиз ҳаёти мисолида бутун бир мураккаб давр, зиддиятли характерлар, инсонларнинг шафқатсиз томошаталаблиги ёритиб берилади. Ялтироқ ҳою ҳаваслар ичида инсонийликнинг қандай йўқолиб кетиши ва унинг меҳр-муҳаббат туфайли қайтадан барпо бўлиши ҳақидаги ҳақиқат воқеалар ривожида англашилиб боради. Бахтли ва бахтсиз дамларда ҳам қалб асиллигини сақлаб қолиш қанчалар муҳим эканлиги ҳақидаги бу роман ўқувчиларда чуқур таассурот қолдиришига ишонамиз.
Жанр: Разное
Ушбу китобдан муаллифнинг учта қиссаси ўрин олган. Қиссаларнинг таг-моҳиятида миллатнинг ўзлиги, миллий қадриятлари аён кўриниб туради. Бир қарашда шунчаки ҳаёт манзаралари содда тил билан чизилгандек тасаввур берадиган бу асарларда ижодкор инсон қалби фожиалари, унинг қисмати, миллат дардлари, тилимиз оғриқлари, ундаги ўрнини тўлдириш мушкул бўлган йўқотишлар, таълим жараёнларидаги камчиликлар, одамлар орасида қадр-қиммат, оқибат, садоқат, эътибор кабиларнинг йўқолиб бораётгани кабиларни маҳорат билан акс эттиради. Ҳаёт қиёфаси чизгилари ортида қалбнинг чуқур изтиробларига олиб келган ҳодисаларни куюнчаклик ва элпарварлик, миллатпарварлик билан гавдалантиради.
Эзгулик ва ҳушёрликдан бадиий оҳанглар орқали дарс берадиган ушбу китоб ўқувчиларда яхши таассурот қолдиришига умид билдирамиз.
Жанр: Разное
Ғазаллар таржимаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва таржима бўлими кенгайтирилган йиғилишида муҳокамадан ўтган ва нашрга тавсия этилган.
Die Texte der Ghasale und deren Nachdichtung wurde von der Abteilung für literarische Beziehungen und Übersetzung des Usbekischen Schriftstellerverbands zum Druck empfohlen.
Жанр: Разное
Жадид даври адабиёти ўзбек адабиёти тарихининг энг муҳим ва ўзига хос босқичларидан ҳисобланади. Мана шу давр намояндалари орасида Тавалло (Тўлаган Хўжамёров)нинг ўрни алоҳида. У том маънода эрк учун интилган, миллатдошларини бу ёруғ йўлга чақирган, алалоқибат зўравонлик қурбони бўлганларнинг бири эди.
Ушбу китобдан Таваллонинг ғазаллари, мухаммас, мусаддас, мураббаълари, ҳажвий мақолалари, фельетонлари ўрин олган.
Жанр: Разное
Таниқли олим Маҳмуд Назаров узоқ йиллар Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди юзасидан тадқиқотлар олиб борган адабиётшунослардан биридир. Унинг илмий кузатишлари теранлиги, мулоҳазаларга бойлиги билан ажралиб туради. Олим шоир назмидаги нозик жиҳатларни, фавқулодда бадиий кашфиётларни моҳирона таҳлил қилиб беради. Унинг содда ва равон битиклари муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Жанр: Разное
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адабиётшунос олим, ёзувчи Олим Тошбоев Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абадий замондош” китоби ҳамда “Ултонтоз” романи билан адабиёт ихлосмандлари эътиборига сазовор бўлди. Қўлингизда турган ушбу китоб адибнинг навбатдаги туҳфасидир.
Тўпламда ижодкорнинг сўнгги йилларда республика матбуотида эълон қилинган адабий-илмий, ижтимоий мавзулардаги мақолалари ўрин олган.
Жанр: Разное
Баҳодир Қобулнинг асарларидаги қаҳрамонларнинг «нафас олишидан кўз қарашигача» табиий: битта сўз, битта ҳарф, битта товуш ҳам бегона эмас. Ўқиш вақтида китобни «ичига кириб кетасиз»: гўё ўша одамлар билан Жаркўчада югурасиз, Эна билан гурунглашасиз, Мардон тентак билан “айтишасиз” – уришасиз. Ҳатто беихтиёр “бу Сариқ бола бунчалар шум-а”, деб ҳайратланасиз. Тоза, соф ўзбекча суҳбатлар, маталлар, афсона ва ҳақиқатларнинг бир-бирига қўшилиб ғаройиб мўъжизага айланганини сезмай ҳам қоласиз.
Энанинг нафасини, маталларини, дуоларини соғинганлар, Сизни – “Отачироқ” тўплами олис-олисларда қолиб кетган Болалик билан яна учраштиришига ишонамиз. Болалигингиз ўтган кўчалар, қадим ва улуғ тилимизнинг ҳайбати, қудрати, таровати, беғуборлигини, жон билан бирлигини ҳис этишга марҳамат.
Жанр: Разное
Таниқли адиб ва публицист Хайриддин Султоннинг «Ҳақиқат жамоли» деб номланган ушбу китобига унинг қирқ йиллик ижодий фаолияти давомида ёзилган юзлаб мақола, бадиа ва суҳбатларидан ўттиз битта намуна танлаб олинган.
Турли мавзу ва жанрларга, муҳим ижтимоий ва ижодий жараёнларга бағишланган мазкур публицистик асарларни фаол гражданлик позицияси, адабиёт дарди, маънавий бедорлик туйғуси бирлаштириб туради.
Жанр: Разное
Ўзини ўзгалардан, лаҳзалардан, ҳислардан, хатолардан излаган сайин ўзини йўқотиб бораверган аёл фожиа чоҳидагина ўзи билан юзма-юз қолади. Нафрат зиндонидан озод бўлишга интилаётган чоғида умр бўйи ўз қалбига, Буюк Оллоҳига қарши борганини англайди. Аёл шундагида қибласи-қалби сари рамзий маънодаги сўнгсиз ва поёнсиз йўлга тушади…
Ушбу китоб йўлдаги аёлнинг биргина томчи кўзёши, туйғулари симфониясининг биргина нотаси. Уни сиз ҳам тинглашингизни ва англашингизни истадик.
Жанр: Разное
Шоир, таржимон ва публицист, исломий асарлар мусаннифи ва таржимони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Халқаро Бобур мукофоти соҳиби Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» рисоласида Шахс ва Ижод, субут ва виждон, қалб ва иймон-эътиқод тамойиллари билан боғлиқ фикрлари самимий баён этилган.
Рисола барча ёш қаламкашлар, айниқса, ижод мактабларининг талабалари учун севимли ва дастуруламал асар бўлиб қолади, деб умид қиламиз.
Жанр: Разное
Шундай ижодкорлар бўладики, улар ҳақ сўзни айтишдан ҳам, ёзишдан ҳам ҳайиқишмайди. Ана шундай кам сонли ижодкорлардан бири – Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) сўзи ва жасорати билан адабиётда ўзига хос из қолдирди.
“Бу тоғлар улуғ тоғлар”, “Бўз бўри”, “Ўлмас қоялар”, “Ойнур” каби асарлари билан танилган ёзувчи доимо асл ҳақиқатни ёзди. Юрт тарихи ва тараққиёти ҳақида кўплаб чиқишлар қилди.
Эврил Турон ўзининг дастлабки кичик асарларидан то умрининг сўнгги дамларида битган йирик романларигача миллат ҳаётининг муҳим нуқталарини акс эттирган, таъбир жоиз бўлса, исёнкор руҳ билан яшаган адибларимиздан эди.
Эврил Туроннинг “Оқгул”и сиз азиз китобхонлар учун чинакам туҳфа бўлади деган умиддамиз.
Жанр: Разное
Ушбу китобдан таниқли ёзувчи Рисолат Ҳайдарованинг “Ғурғуртепада саратон” ҳикоялар туркуми, шунингдек, “Карантин” қиссаси ўрин олган.
Адиба ҳамиша атрофимиздаги одамлар ҳақида, уларнинг содда ва шу билан бирга илдизи қадриятларимизга бориб тақалувчи ҳаётий фалсафаси ҳақида ёзади. Унинг ҳикоялари ҳам, қиссаларида ҳам инсоний қадриятлар – муҳаббат, дўстлик, садоқат, яхшиликка, маърифатга интилиш каби хислатлар улуғланади.
Жанр: Разное
Ушбу китоб ўзбек матншунослигидан амалий қўлланма бўлиб ҳисобланади. Бунда матншуносликнинг назарий қисмига озроқ, амалиётига эса катта ўрин ажратилган. Ўзбек матншунослиги ғарб матншунослигидан жиддий фарқ этади. Бизнинг матншунослигимизда илмий-танқидий матн тайёрлаш, мумтоз матнларни нашрга тайёрлаш ва матн танқиди асосий ўрин эгаллайди. Шунинг учун бу китобда қисман матншунослик тарихидан, асосан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ҳамда Зокиржон Фурқат асарларининг нашри ва уларнинг матний савияси тўғрисида мушоҳадалар юритилади.
Жанр: Разное
Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар оралиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номини ҳам Абдулла Ориповнинг ўзлари қўйганлар.
Жанр: Разное
Хосият Рустамнинг шеърлари ирмоқ янглиғ қалбларга жилдираганча оқиб киради. Шоира китобхон билан туйғулар тилида сўзлашади. Шундай экан, муаллифнинг зумрад мисол жилваланмиш сержило олами сиз – азиз шеърхонга мунтазир. Шеърлар ичра кўз ва қалб ила кезиниб, нафис ҳиссиётлар, ёруғ таскинлардан баҳра оласиз. Шу боис ҳам китоб қалбингиз тўридан жой олишига шубҳа йўқ. Зотан, мазкур китоб кўнглингиз мулкига айланиши турган гап.
Муаллифнинг ҳаёт ҳақиқати билан тўйиниб, юксак бадиий ҳақиқатга айланганча, адабий жиҳатдан қадр-қиммати юксак дилномалари – кундаликларида шоиранинг хотиралари, ўй-кечинмалари, орзу-армонлари ўз инъикосини топган бўлиб, бунда нозиктаъб, ўткир дидли ўқувчи Хосият Рустам ижодининг янги қирраларини топишига шубҳа йўқ.
Китоб кенг адабиётсеварлар аудиториясига мўлжалланган.
Жанр: Разное
Азим пойтахт Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Навоий кўчасидаги ёнбошига «30» рақами зарб этилган бу муҳташам иморат ушбу китоб қаҳрамонидир.
Эҳтимол, сиз, ҳеч замонда бино ҳам бадиий асар қаҳрамони бўлиши мумкинми, деб сўрарсиз.
Лекин Санъат номли оқсоч момо қалъалар ва қўрғонлар, сарой ва қасрлар, масжиду мадрасалар, бутхонаю калисолар ҳақида оташин ҳарорат ва маҳорат билан битилган қанчадан-қанча гўзал асарларга доя бўлгани тарихдан яхши маълум. Лоақал «Биби Марям ибодатхонаси», «Садди Искандарий», «Иф қалъасининг маҳбуси», «Арбат болалари», «Дарё бўйидаги уй» каби асарларни эслаш кифоя.
Шу маънода, Навоий – 30 ўз сиймосида ҳам қалъа, ҳам қўрғон, ҳам сарой, ҳам қасри олийга хос жамики белги-аломатларни мужассам этгани учун, ҳеч шубҳасиз, бадиий асарнинг тўлақонли қаҳрамони бўлишга мутлақо муносибдир.
Муаллиф ва нашриёт китобда учраши мумкин бўлган айрим ўхшаш ҳолатлар тасодиф эканини қайд этади.
Жанр: Разное
ХХ асрда майдонга келган ва ўзбек адабиёти тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган шоирлар орасида Ҳамид Олимжон (1909–1944) алоҳида ўринни эгаллайди. У нафақат туғма шоир, балки драматург, публицист, таржимон ва адабиётшунос олим ҳам бўлган. Ўзбек адабиётининг йирик ташкилотчиларидан бири Ҳамид Олимжоннинг қайноқ ижодий ҳаёти халққа фидойиларча хизмат қилишнинг, унинг бой оғзаки ва ёзма маданиятини эъзозлашнинг гўзал намунасидир. Шу маънода оташин шоир ва жамоат арбобининг сермазмун ҳаёти ва ижоди саҳифалари билан танишиш, айниқса, мустақиллик даврида туғилиб, улғайиб бораётган авлодлар учун мароқли бўлиши шубҳа уйғотмайди.
Сиз, ҳурматли китобхонлар қўлидаги маърифий-биографик роман Ҳамид Олимжон замондошларининг хотиралари ва архив ҳужжатлари асосида ёзилган.
Жанр: Разное
Қўлингиздаги китоб отамнинг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги шеърий тўплами бўлиб, Қирғизистон халқининг Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири ва Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг 80 йиллик юбилейига қилинган муносиб туҳфасидир.
Машҳур қирғиз шоири, таржимони, кўплаб халқаро мукофотларнинг совриндори Раҳим Каримов отамнинг нафақат энг машҳур шеърларини, балки умрининг охирги ўн йил ичида ёзилган ижод маҳсулларини ҳам таржима қилган. Аминманки, муаллифнинг сўзи шу китоб орқали дунёнинг кўп халқларига етиб боради.
Перед вами долгожданная книга переводов стихов моего отца на русский и английский языки. И это достойный подарок от народа Киргизии для всего нашего народа, который отмечает в этом году 80-летие Народного поэта, Героя Узбекистана, автора гимна Узбекистана Абдуллы Арипова.
Всемирно известный киргизский поэт, писатель , журналист, лауреат многих международных премий, переводчик Рахим Каримов перевел его стихи на русский и английский языки. В этот сборник вошли в основном стихи не только самые известные, но и стихи, написанные отцом в последние десять лет его жизни.
Я уверенна, что через эту книгу слово автора дойдет теперь до многих народов мира.
Here is a long-awaited book of translations of my father’s poems into Russian and English. And this is a worthy gift from the people of Kyrgyzstan for all our people, who this year celebrates the 80th anniversary of the People’s Poet, hero of Uzbekistan, author of the Anthem of Uzbekistan Abdulla Aripov. The world famous Kyrgyz poet, writer, journalist, laureate of many international awards, translator Rakhim Karimov has translated his poems into Russian and English. This collection includes mainly poems not only the most famous, but also poems written by his father in the last ten years of his life. And I am sure that through this book the word of my father will now reach many peoples of the world.
Жанр: Разное
Таниқли шоир Салим Ашурнинг номи шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Мангу эл” китобида она Ватан, миллат, эл-юрт, ишқ-муҳаббат сингари азалий мавзулар қаламга олинган. Шоир ва давр кайфияти акс этган ушбу ҳазин шеърлар руҳига сингиб кетган янги оҳанг, янги ифода, янги талқин шеърхонни ҳайратлантиради, ўйга чўмдиради. Шеър кайфияти шеърхон кайфиятига кўчади.
Эҳтимол, шеърнинг вазифаси ҳам шу бўлса керак.
Жанр: Разное
Салима Умарова ўз қалами, ўз услубига эга ижодкор. Воқеликни турфа рангларда, турфа оҳангларда ифодалашга ҳаракат қилади. Мазкур тўпламдан жой олган асарларида замондошлар қиёфасига ёруғ чизгилар берилади. Шу куннинг нафаси ҳис этилади.
Жанр: Разное
“Аллоҳ отга миндирганни бандаси тушира олмайди, деган гап бор. Вақт ҳар нарсага ҳакам. Вақтдан ютқизиш мумкин, аммо оқибат ҳамиша адолат, имон-эътиқод томонида бўлади. Оққан дарё оқмасдан қолмайди, вақти келгач йўлидаги сунъий ғовларни ювиб, оқишда давом этади.
Таниқли драматург, миллий телеминиатюра асосчиларидан бири Алп Жамол асарларидан иборат ушбу тўпламни, замондошларининг хотираларини ўқир экансиз, ҳаётда юз бераётган, юз бериши мумкин бўлган ғайриахлоқий ҳодисаларга, одамлар, айниқса, ёшлар характеридаги камчилик ва нуқсонларга бефарқ бўлмаган, уларни ўзининг журъатли қаламидан тўкилаётган ҳажвий асарларида қиёмига етказиб ифодалаган ижодкорнинг мураккаб ҳаёт йўли, дунёқараши кўз ўнгингизда яққол намоён бўлади.
Алп Жамол ижодининг аҳамияти ва таъсирчанлиги шундаки, телеминиатюра деб номланувчи митти спектаклллар, ҳажвиялар вақт сарҳадларидан ошиб, бугунги кунимизга – миллий-маънавий тарбия ишига ҳам хизмат қилмоқда.
Жанр: Разное
Таниқли шоир, таржимон ва ношир Рауф Субҳон кейинги йилларда ёзган шеърлари, таржималарини ушбу китобига жамлаган. Шеърлар миллат қайғуси билан йўғрилган, унда одамлар меҳри, юрт келажаги куйланади.
Илм йўлида адашмасликни истаган ижодкор ҳар бир қалбда оқибат чироғи порлаб туришини истайди ва шу йўлда тинимсиз изланади. Адабиёт дунёни тинчликда, гўзалликда, саломатликда, тозаликда сақлашига ишонади.
Жанр: Разное
Шеър ёзилганда эмас, шоир юрагидан туғилганда шеърдир. Таниқли шоира Фароғат Худойқулованинг шеърлари ана шундай юракдан туғилган шеърлардир. Шоиранинг ўзи ёзгани каби “Дарди пишиб-пишиб, кечроқ туғилган” шеърлари азиз китобхонлар кўнглида ҳам дард, ҳам шодлик бўлиб зоҳирланади.
или Войдите