Жанр: Проза
Турк адабиётининг забардаст вакилларидан бири бўл ган Рашод Нури Гунтекин номи ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш. «Чолиқуши», «Оташ кечаси», «Тўкилган япроқлар», «Хотин душмани», «Изтироб», «Муҳаббат симфо нияси» каби асарлар орқали Гунтекинни қайта ва қайта мутолаа қилганмиз. Бу гал ёзувчи ижодидаги бошқаларига ўхшамайдиган асар билан танишамиз. Турк адабиётидаги илк таржима асарлар сирасига кирувчи «Яшил кеча», ўзбек тилига ўги рилгач, фақат бир марта 1977 йилдан нашр этилган. Демак, «Яшил кеча»даги асар ниҳоясигача юз очмайди ган яширин воқеалар ҳақида мутолаадан кейин фикрла шамиз.
Жанр: Проза
Асар қирқ йиллик икки қадрдоннинг соғинчли суҳбати билан бошланади. Етти йиллик меҳнат самарасию гўзал лик ошуфтасининг дилгир маърузаси айни чоғда машҳур бир куйга бориб тақалади. «Шарқ ноктюрнлари» бастако ри Ҳусайн Канон ҳақидаги илк маълумотлар шу суҳбат да англашилади. Воқеалар айнан шу Канон бей атрофида ривожланади. Мискин ва нотавон бола Каноннинг ҳаёти, айниқса, онасининг тақдири ўқувчини тушкун кайфиятга мубтало қилади. Бора-бора Канон ақл бовар қилмайдиган, ҳатто ўзи орзу қилмаган ютуққа эришади. Болаликнинг армонлари билан юзлашади. Муваффақиятлар ва олқиш лардан эсанкираш Канонни ҳам четлаб ўтмайди. Унинг ахлоқи ўзгаради, ҳаётга қарашлари енгиллашади. Мутолаа давомида гўзаллик шайдоси ва куйчиси Канон бейни бир зумда «йўқотамиз». У ёзган мусиқа сабаб баста корга телбаларча ошиқ кичик хоним Ламианинг аянчли тақдири ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Мутолаа сўнги га қадар Канонни кутади. Нафақат муҳаббат куйи сабаб ҳаётини «эрта яшаб қўйган» Ламиани, балки ўқувчини ҳам куттирган Канон асар ниҳоясида қай тарзда кўриниш бе ради? Ҳаёт уларга қанчалик адолат қилади? Демак, мутолаадан кейин, албатта, фикрлашамиз…
Жанр: Проза
Қўлингиздаги роман Рашод Нури Гунтекиннинг энг машҳур асарларидан биридир. Роман қаҳрамони ниҳо ятда гўзал, покиза, лекин бахтсиз Афифани қаттиқ се виб қолади, унинг ишқида ўртаниб куйиб-ёнади. Асар қаҳрамонларининг ишқ изтироблари, дарду ҳасратлари китобхонни бефарқ қолдирмайди, гўзалликка, муҳаббат ни қадрлашга чорлайди.
или Войдите