Сплетение невероятных, смешных, грустных и неизменно увлекательных историй, которые пронизывают жизнь двух неординарных людей – Марьяны и Ивана. На протяжении своей работы и путешествий герои попадают в разные ситуации, где гротеск и сюр соединяются с веселым искрящимся смехом, а те в свою очередь – с трогательной любовью. Иногда хулиганская, иногда язвительная, иногда интеллектуальная, но всегда приправленная иронией и юмором, эта проза открывает новый взгляд на тех, кто идет рука об руку с нами.
Комментарий Редакции:
Крайне неоднородный и действительно яркий сборник, который по своей сути напоминает причудливый коллаж из разных жизненных обрезков – таких, какие неустанно сопровождают нас в действительности.
В книге присутствует нецензурная брань!
Жанр: Проза
“Ажиб янги дунё” инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон – асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Олдос Ҳакслининг жаҳон адабиётида чуқур аҳамият касб этган шоҳ асари “Ажиб янги дунё”да тенгсизлик ҳукм сурувчи, технологик ривожланган келажакни тафтиш қилади. Бу мамлакатда одамлар авторитар бошқарув тизимига хайрихоҳ бўлиши учун генетик йўл билан кўпайтирилади, ижтимоий жиҳатдан мослаштирилади ҳамда фармацевтик йўл билан кучсизлантирилади. Буларнинг бари инсонни эрки, одамийлик қиёфаси ва, эҳтимол, қалбидан маҳрум қилади.
Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади.
1930 йилги фашизм булутлари сояси остида ёзилган ушбу асар нафақат ўша давр жамиятларига, балки оммавий кўнгилхушлик, технология, тиббиёт, фармацевтика, кўндириш санъати ва элитанинг яширин таъсири ҳукмронлик қилаётган XXI аср дунёсига ҳам мурожаат қилади.
Жанр: Проза
Тирик қолиш учун ёлғон гапиришга мажбур қиладиган шароитда қандай қилиб ўзлигингизга содиқ қолишингиз мумкин?
У шундай шаҳарки, оқсоқоллар фоҳишаларга мижоз, Инқилоб қўриқчилари жиноий гуруҳларга ҳамкор, жарроҳлар қизларнинг бокиралигини тиклайди, хонаки порнографик видеоларнинг бозори чаққон. Шундай бўлса-да, одамлар ўзларининг асил истакларини пинҳон тутишга, жамият ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юки ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Ҳатто муқаддас Ислом дини ҳам шиа жамиятини ёлғонлар домидан қутқариб олаолмайди. “Ёлғонлар шаҳри” бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
“Ёлғонлар шаҳри” китоби 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг “Жервуд” мукофоти билан тақдирланган.
Жанр: Проза
Электрон почтаю ижтимоий тармоқлар, қўйингки барча алоқа воситалари диққатимиз, эътиборимиз ва вақтимиз ўғрисига айланди. Чалғимай бир иш қилиш оғир бўлиб қолган чалғитувчи дунёда қандай қилиб муваффақият қозониш мумкин? Нима қилсак сарфлаган ҳар бир вақтимиз ўзимизга каттароқ фойда бўлиб қайтади? Нима қилсак ишимизнинг сифати ва унуми ортади? Нега айрим муваффақиятли инсонлар ўзини алоқа воситаларидан узоқ тутишга уринади? Бу каби саволларга Массачусетс технологиялар институти профессори Кэл Ньюпорт ўз тажрибаси ва кузатувлари асосида жавоб беради. Жамланган диққат самарали ишнинг муҳим қуроли, уни бошқариш эса осон эмас. Бу китобни ўқиб, сершовқин дунёда халоват топиш ва айни дамда муваффақият қозонишни ўрганасиз.
Жанр: Проза
Ушбу китобда Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омиллар ҳақидаги илмий янгиликларни ўқувчи билан баҳам кўради. Нима учун биз баъзи мавзулар ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз ва унга доир маълумотларни бошқаларга улашамиз? Нима учун бир мавзу оғиздан-оғзига ўтиб бораверади? Қизиқарли ҳикоялар ва кенг қамровли тадқиқотлар хулосаларига бой “Юқумлилик” китоби ўз маҳсулот ёки ғояси оммалашишини истаган ҳар бир инсон учун муҳим қўлланмадир.
Жанр: Проза
Издательство: Asaxiy Books
Жорж Оруэлл (ингл. George Orwell, ҳақиқий исми-шарифи Эрик Артур Блэр) – инглиз ёзувчиси бўлиб, ғайрихаёлий «1984» романи ва «Молхона» ривоят-қиссасининг муаллифидир.
Жорж Оруэлл «Молхона» асарини 1943 йил ноябридан то 1944 йил февралигача ёзган ва 1945 йил августида эълон қилган. Китобни ҳар бир инсон ўқиши ва мулоҳаза қилиши лозим: нега бу дунёмиз шундай, у аслида қандай бўлиши керак…
"Молхона“ жаҳон адабиёти тарихидаги энг муваффақиятли ва баҳсли асарлардан бири ҳисобланади. Асар ғоясидан келиб чиқиб асосий намуна сифатида СССР олинганлигини фараз қилиш мумкин.
Жанр: Проза
Муваффақият тез ва осонликча эришиладиган нарса эмас, у катта меҳнат ва матонатни талаб қилади. Стивен Р. Кови эса кўплаб юксак муваффақият қозонган инсонларнинг хатти-ҳаракатлари ва одатларини ўрганиб чиқиб, умумий принсиплар ва кўникмаларни кашф этган файласуфдир. “Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси” китобида айнан шу жиҳатларнинг асосий еттитаси ҳақида гап боради. Ёқимли мутолаа тилаймиз!
Жанр: Проза
Ҳар бир инсонда учраши мумкин бўлган ички масъулият, шахсий жавобгарлик мавзуси аслида бизга бегона эмас. Ён-арофдагиларга бефарқ бўлмаслик, имкон бўлса, кўмагимизга муҳтож одамга ёрдам беришни оддий одамгарчилик, инсонийликдан деб биламиз. Аммо кутилмаган вазиятларда юзага келадиган айрим саволлар инсонни ўзига хос фазилатлардан узоқлаштириши мумкин.
Ушбу китоб замонавий бизнес ва умуман жамиятдаги муҳим жиҳат – шахсий жавобгарлик, ички масъулият бўйича қўлланма бўлиб, одамларда унинг етишмаслиги ўзаро айбловлар, норозилик ва сусткашликка олиб келади. QBQ (СОС) консалтинг компанияси асосчиси Жон Миллер шахсий жавобгарликни қандай қилиб одатга айлантириш орқали муаммоларга ечим топиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, жамоада бирдамлик ҳамда ўзгаришларга хайрихоҳлик муҳитини яратиш ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбек тилига илк бора таржима қилинган ушбу китобда муаллиф тўғри танланган оддий саволлар ишингиз ва ҳаётингизни қандай ўзгартириб юборишини мисоллар ёрдамида тушунтириб беради.
Жанр: Проза
Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Адиб услуби ўзига хослиги, яъни хилма-хил ва серқатлам мулоҳазаларга бойлиги, шунингдек, рамз, тимсол ва ташбеҳларга мойиллиги билан ўқувчининг ёдида қолади. Шунчаки воқеалар баёнини эмас, балки улар таъсирида туғил ган кечинмалар, фалсафий ва бадиий тўқималарни тақдим эта ди. Зукко ва нозик дидли китобхонларни қалбига яқин тутади. Ижод – ўқувчини мудом мутолаага, мулоҳазага, фикрий фаол ликка ундамоғи, чорламоғи керак, деб ҳисоблайди. Адибнинг қарийб ярим асрлик ижоди сараланиб, тўрт жилд ли китоб нашрга тайёрланди. «Ҳикоя», «Қисса», «Роман» ва тўртинчиси қўлингиздаги – «Изҳор». «Изҳор»да жамланган СЎЗлар қалбдан чиққан самимий талқинлар, таҳлиллар, тад қиқлардан иборат. Китобни ўқир экансиз, ёзувчи қаршингизда нафақат соҳир ижодкор, балки ажойиб дўст, дарёдил устоз, са доқатли шогирд, бир сўз билан айтганда, чин Инсон сифатида гавдаланади. Адабиётимизда бундай шахслар бор экан, КИТОБлар кўп яшайди. Китоб яшар экан, миллат яшайди. Қўлида китоб тутган халқ бўлишимизда ҳисса қўшаётган ижодкорлар бор бўлсин!
Жанр: Проза
Муаллифнинг мазкур асари йўналиш жиҳатидан кундаликка ўхшайди. Инсоннинг кўнгил билан суҳбати, дил дафтарига битилган изҳорлар. Мавзу-жавобсиз муҳаббат. Исёнга тўла қалбнинг кўнгил изтиробидан бохабар бўлар экан, ўқувчи таниш ҳолатларга дуч келади. Қаҳрамонга ҳамдардлик асносида ўз-ўзига таскин беради. «Мени ёлғиз қолдирма» дея ўтинаётган қаҳрамоннинг тақдири пировардида қандай акс этади? Билиш қизиқ, аммо бу фақат мутолаа сўнгида аён бўлади.
Жанр: Проза
Эҳтиром ила Азизим, ушбу китобни турли даврларда юз берган воқеа-ҳодисалардан таъсирланиб, қаламга олдим, Унга худди диссертация ёзишга киришган тадқиқотчининг ғайрати ва ҳаяжони ила киришдим. Севишган ёшлар ҳамда Серпилнинг акасини асар бош қаҳрамони сифатида гавдалантирдим. Ўзим яшаган, ҳис қилган, эшитган ва кўрганларимни Серпил ва Само мисолида таҳлил қилдим, асрий қадриятларга назар ташладим. Асрлар давомида бирор бир миллат лўлиларчалик эзилмаганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Аммо шу пайтгача бу ҳолатнинг оддий томошабинимиз, холос. Айтишим мумкинки, китоб шахсий ҳаётимда одатий қарашлардан чекиниш томон илк қадамдир. Хулоса чиқаришни эса ҳар доимгидек, азиз ўқувчиларимга қолдираман. Амина Шенликўғли Турк тилидан Рустам Жабборов, Дурдона Расулова таржимаси
Жанр: Проза
Ворис (Йўлчиев) – бугунги кунда дунё китобхонлари томо нидан эътироф этилаётган озарбайжонлик ёзувчи. 2018 йилда Россияда «Йилнинг энг яхши ёзувчиси» дея тан олинган. Биз нинг китобхонлар учун унинг асарлари ҳали унчалик таниш эмас, мазкур асар ҳам илк бор нашрга тайёрланди. Таржи мон Рустам Жабборов асарни ўгиришда ёзувчининг табиатига, дунёсига кира олган, асарни Ворис бўлиб етказа олган. Буни китоб мутолааси давомида яққол сезишингиз мумкин. Асарда бош қаҳрамон битта эмас. Бир давр, бир муҳит, бир шароитда улғайган икки синфдош дўстнинг ҳаёт йўллари мутлақо фарқли. Дунёқарашлар турлича, мақсадлар, қаҳрамон ларнинг характери турфа хил, албатта-да, асли ҳаёт шундай яралган, аммо… «Ҳаёт – бойлар учун туҳфа, камбағаллар учун жазо», – деган қаҳрамон ўз фикрида қанчалик собит? Ёки биз ҳам «Ҳаётни ўзимизга ҳадя этган инъомлари учун эмас, балки ҳадя этиши кутилаётган неъматлари учун севамиз»ми? Аммо якун ўқувчи қаршисидаги саволларга жавоб бера олади. Асар мутолаасидан сўнг ўзингизга манзур бўлган яна бир ёзувчи кашф этишингиздан умидвормиз.
Жанр: Проза
Ўзбек таржимашунослик мактабининг атоқли намояндаси Иброҳим Ғафуров ҳақида сўз кетганда ҳақли равишда уни адабиётимизнинг жонкуяр вакили, дунё адабиётини она тилимизга олиб кирган ва буюк маънавий хазинадан халқимизни баҳраманд қилган устазода ижодкор сифатида эътироф этамиз. Дарҳақиқат, дунё афкор оммасининг қалбини ларзага солган Фридрих Нитше, Жеймс Жойс, Лев Толстой, Фёдор Достоевский, Уилям Фолкнер, Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриел Гарциа Маркес, Кнут Гамсун, Дино Буссати каби даҳо ижодкорлар адабий меросидан баҳраманд бўлган ўзбек китобхони ёхуд ҳар бир адабиёт ихлосманди Иброҳим Ғафуровдан кўнглида миннатдорлик ҳиссини туйиши, шубҳасиз. Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим, Нитше, Достоевский, Маркес ҳамда Айтматовларни ўзбекча «сўйлатган» таржимон – ёзувчи Иброҳим Ғафуровнинг 8 жилдлик "Адабиёт дунёси" муаллифлик асарлари тўпламининг 2 жилди – Юрак
Жанр: Проза
Ўзбек таржимашунослик мактабининг атоқли намояндаси Иброҳим Ғафуров ҳақида сўз кетганда ҳақли равишда уни адабиётимизнинг жонкуяр вакили, дунё адабиётини она тилимизга олиб кирган ва буюк маънавий хазинадан халқимизни баҳраманд қилган устазода ижодкор сифатида эътироф этамиз. Дарҳақиқат, дунё афкор оммасининг қалбини ларзага солган Фридрих Нитше, Жеймс Жойс, Лев Толстой, Фёдор Достоевский, Уилям Фолкнер, Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриел Гарциа Маркес, Кнут Гамсун, Дино Буссати каби даҳо ижодкорлар адабий меросидан баҳраманд бўлган ўзбек китобхони ёхуд ҳар бир адабиёт ихлосманди Иброҳим Ғафуровдан кўнглида миннатдорлик ҳиссини туйиши, шубҳасиз. Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим, Нитше, Достоевский, Маркес ҳамда Айтматовларни ўзбекча «сўйлатган» таржимон – ёзувчи Иброҳим Ғафуровнинг 8 жилдлик "Адабиёт дунёси" муаллифлик асарлари тўпламининг 6 жилди – Мангу латофат
Жанр: Проза
Бугунги куннинг сермаҳсул ёзувчиларидан бири Наби Жалолиддиндан одатий бўлмаган мавзудаги янги асарни кутиб олишга тайёрмисиз?! Агар жавобингиз “ҳа” бўлса-да, “Жаллод аёл” номи остида чоп этилган мазкур асар мутолаасига киришар экансиз, шошиб қолишингиз, ҳайратга тушишингиз табиий, шундай экан, қарама-қарши ҳислар туғёнини бошдан кечиришга руҳан ҳозирланинг. Ҳазрати инсон ҳар қандай шароит ва ҳолатларда ҳам инсон бўлиб қолишга мажбур экани, бунинг уддасидан минг бир машаққат билан бўлса-да, албатта, чиқиши лозимлигини ўргатадиган мазкур асарни ўқишга ажратган вақтингизга асло ачинмаймиз. Сизга тафаккурли, мушоҳадали, туғёнли мутолаа онларини тилаймиз…
Жанр: Проза
Турк адабиётининг забардаст вакилларидан бири бўл ган Рашод Нури Гунтекин номи ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш. «Чолиқуши», «Оташ кечаси», «Тўкилган япроқлар», «Хотин душмани», «Изтироб», «Муҳаббат симфо нияси» каби асарлар орқали Гунтекинни қайта ва қайта мутолаа қилганмиз. Бу гал ёзувчи ижодидаги бошқаларига ўхшамайдиган асар билан танишамиз. Турк адабиётидаги илк таржима асарлар сирасига кирувчи «Яшил кеча», ўзбек тилига ўги рилгач, фақат бир марта 1977 йилдан нашр этилган. Демак, «Яшил кеча»даги асар ниҳоясигача юз очмайди ган яширин воқеалар ҳақида мутолаадан кейин фикрла шамиз.
Жанр: Проза
Инсон руҳан таназзулга юз тутмаслиги, ўзининг яширин шахсиятию асл «мен»ини йўқотиб қўймаслиги учун кескин бурилиш ясашга куч топиши ва қатъий қарор қабул қилишига ҳеч нарса, ҳатто вақт ҳам тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ҳа, ҳеч қачон «энди кеч» тамойилига алданиб қолманг. Сизни ҳаракатсизлантириб қўйган қобиқлар, зерикарли қонун-қоидалар, омма учун одатий бўлиб қолган қолиплардан халос бўлинг. Энг муҳими, ўзлигингизга қарши яшаманг. Асар нима ҳақида эканлигини пайқагандирсиз?! Романнинг бош қаҳрамони қирқ ёшли Чарлз Стрикленд асли савдо олами кишиси бўлса-да, ўзида санъатга нисбатан илоҳий куч мужассам эканлигини аввалбошдан ҳис этарди. Бу йўлда у ҳатто оиласини ташлаб, Парижга бош олиб кетади. Стрикленд, том маънода илоҳий қобилият соҳиби эди, лекин санъат ундан яхшигина бадал ҳам талаб қилади. Унинг ўз аёли ва фарзандларини ёлғизлатиб кетиши ҳамда оғир дамда кўмакдош бўлган қадрдони Дирк Струве яхшиликларига акс таъсир кўрсатиши, айни пайтда Бланш Струве муҳаббатига нисбатан адолатсизлиги, унинг ҳаётига зомин бўлиши рассом қисматининг нақадар мураккаб эканини кўрсатади. Стрикленд инстинктларга бўйсунмайди, у учун ижтимоий талаблар мутлақо аҳамиятсиз. Асар давомида қахрамон ҳеч вақосиз – сариқ чақасиз тасвирланса-да, аммо ҳаётининг сўнгида инсониятга дахлдор, мукаммал санъат асари яратиб кетади.
Жанр: Проза
«Илоҳийнома» – Шайх Фаридуддин Атторнинг шоҳ асари. Уни «Ирфоний адабиётнинг дурдонаси» деб аташади. Китобда Оллоҳ ва банда ўртасидаги муносабатлар, инсоннинг илоҳий бурчи ва масъулияти, комиллик шарафи ва машаққати каби масалалар ғоят баланд пардаларда талқин ва тараннум этилади. Асардан жой олган «Покиза аёл садоқати», «Робиа ва Бектош муҳаббати» достонлари севги, садоқатнинг гўзал тимсоли, мардлик, матонатнинг абадий қўшиғи бўлиб жаранглайди.
Жанр: Проза
Эрнест Хемингуэйнинг Биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда бошидан кечирганларни, ўзини ларзага солган туйғуларини, кечинмаларини аввало мана шу роман орқали ифодалайди. Роман дастлаб «Фиеста», кейинчалик «Қуёш ба- рибир чиқаверади» номи остида нашр этилади. Бу асар журналист Хемингуэй номини бутун Америкага машҳур қилиб юборади. Фиеста аслида Лотин Америкаси ва Испанияда ўтказиладиган анъанавий халқ фестивалидир. Асарда шундай тадбирлардан бири тасвирланади. Тасвирки, жамиятнинг турли бўғинлари, талатўплари акс эттирилади. Хемингуэйнинг ёзувчиликдаги қарашлари ушбу асарда, аслида, «Алвидо, қурол»дан аввалроқ ўз инъикосини топган эди. Жамиятдаги ўрни, тирикликнинг қадри, яшаш учун кураш ғоялари ўқувчини мушоҳадага чорлайди.
Жанр: Проза
Мазкур тўплам турли йилларда адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган бир қатор ёзувчиларнинг ҳикояларидан таркиб топган. Ушбу ҳикоялар жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган ва миллионлаб ўқув чилар қалбидан жой эгаллаган. Ушбу асарларда инсон руҳияти, эзгулик ва ёвузлик ўр тасидаги муросасиз кураш, миллийлик ва умуминсоний лик, тарихийлик ва замонавийлик сингари тушунчалар ўртасидаги боғлиқлик ўзига хос тарзда ифодалаб берилган. Китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларда адабиётга рағбат ва қизиқишни кучайти ришга, юксак эътирофга сазовор бўлган асарлар билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.
Жанр: Проза
Спасая израненного дракона, невесть как попавшего в Ледяной предел, эслада Актис просто выполняла долг и не задумывалась, чем это обернётся. Не ждала приключений и интриг, не рассчитывала на настоящую любовь, не мечтала о счастье. После недавней войны в её жизни не осталось для всего этого места, только добровольно взятые обязательства – и ничего для самой себя.
Но если дракон твёрдо намерен завестись именно в этом доме, мнение выбранной хозяйки волнует его в последнюю очередь.
Серия: Доктор Данилов
Жанр: Проза
Сбор материалов для невинной научной работы едва не закончился смертью доцента Данилова… Какие тайны сокрыты в столичной больнице имени академика Буракова? Вопросов возникает много, а вот с ответами дело обстоит туго. Но настойчивости Данилову не занимать, особенно если ему в сердце стучит чайник…
Жанр: Проза
Одна из наиболее известных в России до революции книг о казаках была написана автором многих наставлений по подготовке рядового и унтер-офицерского состава военным писателем и педагогом Константином Абазой. Книга дважды была напечатана в конце XIX века и не переиздавалась в СССР. Сегодня мы представляем ее современному читателю. Вас ждут рассказы о возникновении казачества на Дону, о славных страницах военных казачьих походов, описание быта казаков, биографии наиболее ярких представителей казацких атаманов, вождей восстаний, героев, прославивших казаков Дона, Урала, Кубани и Терской области. История России во многом определена казаками. Без этой особой силы на окраинах Московского царства ни Сибирь, ни Дальний Восток, ни Кавказ, ни Причерноморье, ни прикаспийские земли не вошли бы в состав России. В книге использованы иллюстрации 2-го издания 1899 г. и рисунки Н.С. Самокиша.
Серия: Хорошие книги в школе и дома (Внеклассное чтение)
Жанр: Проза
В книгу вошли «Севастопольские рассказы», основанные на личных наблюдениях Льва Толстого во время Крымской войны 1853–1856 гг., знаменитая и почти автобиографическая притча-быль о храбрости офицера «Кавказский пленник» и рассказ о том, как одно событие может навсегда оставить след в жизни человека – «После бала». Интерес к силе человеческого духа, способности к подвигу и глубокому сопереживанию людям присущи автору на протяжении всей жизни, начиная с его ранних работ и заканчивая всемирно признанными шедеврами.
Иллюстрации для книги выполнены победительницами конкурса «Иллюстрируем Толстого 2021–2022» – Мариной Сергеевой и Анной Коцемир.
или Войдите