Жанр: Проза
Бугунги куннинг сермаҳсул ёзувчиларидан бири Наби Жалолиддиндан одатий бўлмаган мавзудаги янги асарни кутиб олишга тайёрмисиз?! Агар жавобингиз “ҳа” бўлса-да, “Жаллод аёл” номи остида чоп этилган мазкур асар мутолаасига киришар экансиз, шошиб қолишингиз, ҳайратга тушишингиз табиий, шундай экан, қарама-қарши ҳислар туғёнини бошдан кечиришга руҳан ҳозирланинг. Ҳазрати инсон ҳар қандай шароит ва ҳолатларда ҳам инсон бўлиб қолишга мажбур экани, бунинг уддасидан минг бир машаққат билан бўлса-да, албатта, чиқиши лозимлигини ўргатадиган мазкур асарни ўқишга ажратган вақтингизга асло ачинмаймиз. Сизга тафаккурли, мушоҳадали, туғёнли мутолаа онларини тилаймиз…
Жанр: Разное
Бир неча тaрихий романлар муаллифи, таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин 60 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмаси унинг сара қиссаларидан иборат тўпламини нашрга тайёрлади. Аксарияти кейинги йилларда ёзилган ушбу асарлар ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.
или Войдите