Скачать книги автора «Комил Синдаров»

Терговчи. Дорихонадаги қотиллик

Комил Синдаров

Жанр: Детективы

Комил Синдаров – ўқувчиларга дастлаб шоир сифатида танил ган муаллифни бугун ўзбек китобхонлари яхшигина детектив устаси сифатида билишади. «Қимматга тушган хато», «Темурий лар кутубхонасининг сири» (ўзбек ва рус тилларида), «Амирлик нинг олтин тахти изидан» китоблари ўтган йиллар мобайнида «Ўзбек детективи» рукнида чоп этилиб, кенг китобхонлар омма сида илиқ қарши олинган. Мазкур янги китоб – «Дорихонадаги қотиллик» ҳам детектив жанрида бўлиб, ҳаётий ҳақиқатларни оқ ва қора рангларда яққол тасвирлайди. Синдаров қаҳрамонларини яхши ё ёмон, деб ажрат майди, ўқувчи мутолаа жараёнида фикрлайди, мулоҳаза қилади, атрофида содир бўлаётган воқеаларни жонли тасвирларда кўра ди ва ниҳояда, ўзи хулоса қилади. Муаллифнинг касбий фаолиятда бевосита рўбарў бўлган жи ноят тафсилотлари детектив ихлосмандлари учун ажойиб мавзу ва ёқимли мутолаа бўлишига ишонамиз. Дарвоқе, «Терговчи» деган умумий ном остида нашрга тайёр ланган мазкур детектив серия ёзувчи ижодининг ўнта китобини ўз ичига олади.

ТЕРГОВЧИ. ТУНГИ ҚОТИЛЛИК

Комил Синдаров

Жанр: Детективы

Комил Синдаров ҳозиргача китобхонлар эътиборига ҳаво ла этилган «Қимматга тушган хато», «Темурийлар кутубхонаси сири», «Кечиккан қасос», «Амирликнинг олтин тахти изидан» ки тоблари орқали ўз ўқувчиларини топишга улгурди. Ўқувчиларга тақдим қилинаётган ушбу асар ҳам воқеаларнинг қизиқарлили ги, жумбоқли ҳолатлар, турфа хил тақдирлар ёритилганлиги би лан китобхонлар қизиқишини орттиради. Асар қаҳрамонлари – Санжарбек ва Фахриддин ўз ишига виж донан ёндашадиган, кўнглига қараб иш тутадиган терговчилар. Лекин сезимларга таяниб иш тутиб бўлмайди, далил-исбот билан иш қилиш лозим. Суриштирув жараёнида жиноят иши баттар чигаллашиб бора ди. Натижада терговчиларнинг иши ҳам мураккаблашиб кетади. Ҳар ким айбдор бўлиши мумкин. Бироқ ҳақиқий жиноятчини то пиш шарт. Китобхон асар мутолааси давомида ечимнинг тезроқ якун то пишини қанчалик истамасин, вазият чигаллашиб кетаверади. Бу эса ўқувчининг жиноятчини топишга бўлган қизиқишини янада орттириб юборади