В ваших руках книга об известных, но не до конца раскрытых тайнах истории. Об убийстве простого пастуха из кишлака Хазрат Башир, о раскрытии преступления с усердием взявшихся за это дело талантливых следователей, о причастности к этому преступлению множества людей, а вслед за этим делом об открывшихся следах других преступлений. Какова может быть связь между библиотекой древних Темуридов и убийством простого пастуха? В какой степени соответствуют между собой времена и эпохи? Оставим открытыми ответы на вопросы. Лучше после чтения книги призовем вас к ее обсуждению.
Жанр: Детективы
Қадр-қиммат, ҳурмат, ўзаро меҳр-оқибат тушунчалари, аввало, ижтимоий соғлом муҳитда шаклланади. Бу муҳит соғлом бўлмас экан, қадр-қиммат топталади, одоб-ахлоқ меъёрларига путур етади, умуминсоний туйғулар завол топади. Детектив ихлосмандларининг севимли ёзувчисига айланган Комил Синдаровнинг янги – «Қадр кечасидаги қотиллик» номли асари айни мулоҳазалар хусусида сўзлайди. Тўғри, асар мутолаасини бошлар экансиз, сирли қотиллик юз бергани, қотилларнинг изсиз ғойиб бўлгани, чигал вазиятлару кулминацион нуқталар ва кутилмаган ечим китобхон фикру ҳаёлини банд этади, асарни бир нафасда ўқиб чиқишига хизмат қилади. Аммо зукко китобхон мутолаа сўнгида асар нима сабабдан ёзилди ва қандай мақсадда ўқувчига етказилди, деган савол устида бироз бош қотиради.
Жанр: Детективы
Тоғаевлар хонадонининг барча аъзолари мудҳиш қо тиллик қурбонига айланишди. Уларнинг бундай аянчли тақдирига бойлик сабабми ёки… Кетма-кет содир этил ган жиноятлар иштирокчилари кимлар ёки бу битта одамнинг ишими? Майрам нима учун ўзини қарийб 20 йил давоми да карликка, гунгликка солиб юрди? Неъматилланинг бахтли оиласига кўз тегдими ёки улар ҳам бахтсизлик қурбонларими? Терговчилар – Фахриддин билан Сан жарбек нима учун айнан 20 йил аввалги жиноят сабаб ларини ўрганишга бел боғладилар? Қўлингиздаги китоб жиноят оламининг ана шундай ниҳоятда чигал ва ниҳоятда мураккаб муаммолари, сирларига ечим излайди. Дарвоқе, «Терговчи» деган умумий ном остида нашр га тайёрланган мазкур детектив серия ёзувчи ижоди нинг ўнта китобини ўз ичига олади.
Жанр: Детективы
Ижтимоий тармоқлар орқали жиноятчилик, безорилик, айниқса, қотиллик содир этилгани тўғрисидаги совуқ хабарларни тинглар эканмиз, одамлар нега инсонийликни йўқотиб, қаҳри қаттиқлашиб бораётгани ҳақида ўйлаб қоламиз… Бир нарса аниқки, ҳаётда ҳеч ким онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Аксинча, бола вояга етар экан, оиладаги носоғлом муҳит, ота онанинг тарбия масъулиятини ҳис этмаслиги, эътиборсизлик ва лоқайдлик каби иллатлар унинг охир-оқибат жиноят кўчасига киришига сабаб бўлади. Комил Синдаров қаламига мансуб «Ўзбек детективи» рукнида нашр юзини кўрган янги асар – «Ўғирланган болалик» юқоридаги мулоҳазалар ҳақида сўзлайди. Китобни варақлар экансиз, норасида гўдакларнинг сирли равишда йўқолиб қолиши, гумондорларнинг хатти-ҳаракати жиноят мотивига тасодифан мос келиши ва сизга яхши таниш бўлган прокуратура терговчиси Санжарбек ва ҳамкасбларининг усталик билан йўқотилган қотиллик излари ва далилларини моҳирлик билан фош этишдаги касбий маҳорати асарни бир нафасда ўқиб чиқишингизга хизмат қилади.
Жанр: Детективы
Комил Синдаровнинг «Ўзбек детективи» сериясидаги китоблари бугун ўз ўқувчисига эга туркум асарлар сирасига кириб улгурди. Ёзувчининг соҳа вакили эканлиги аксарият китобхонларга аëн, билмаганлар эса асар мутолаасидаёқ муаллифнинг соҳани яхши билишини англайди. Бу жиҳатни таъкидлашимизнинг сабаби айнан шу нуқта муаллиф асарларининг муваффақият гаровидир. Ёзувчи қаламга олган жиноят тури давр учун аҳамиятсиз мавзу эмас, иккинчидан, ижтимоий воқелик қайта такрорланмаслиги учун моҳиятни ошкор қилиш ва уни бор асрори билан кўрсатиш, сўзсиз, қўл силтаб қўядиган мавзу эмас. Навбатдаги – мазкур ўнинчи китобда ҳам муаллиф аввалги қаҳрамонлар иштирокини таъминлаган. Фарқи – жиноят турининг бошқалиги, ракурс ўзгарганлиги, ёзувчининг хулосаси. Иш жараёнлари сабаб терговчи «сургун»га учрайди. Аммо малакали ходим иш ҳам, жой ҳам танламайди. «Сургун»да рўбарў бўлган мураккабликларга ўз салоҳиятию синчковлиги билан ечим топади. «фош этилмайдиган жиноят бўлмайди, чунки жиноятчи ҳар қанча устомон бўлса-да, албатта, битта хато қилади ва из қолдиради» – терговчи Раҳмоновнинг касбий шиори қанчалик ҳақ ва ҳаётий эканлигини мутолаа якунида билиб оласиз.
Жанр: Проза
Ушбу китоб тарихнинг бизга маълум бўлган, аммо ҳалигача очилмаган сир-синоати ҳақида. Ҳазрати Башир қишлоғидаги оддий бир чўпоннинг ўлдирилиб кетиш воқеаси, жиноятни фош этишга бел боғлаган терговчиларнинг уддабуронлиги, бу жиноят атрофида жуда кўпчиликнинг ўралашиб қолиши, бир жиноят ортидан бошқа жиноят изларининг топилиши … Қизиқ, қадим Темурийлар кутубхонаси билан оддий чўпоннинг ўлдирилиб кетиши ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Вақт ва замон ўртасидаги мувофиқлик бир-бирига қай даражада боғлиқ… Саволларга жавобни очиқ қолдирамиз. Яхшиси, мутолаадан сўнг сизни баҳсга чорлаймиз.
Жанр: Проза
Прокуратура бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган, ўз касбининг фидойиси, бир оиланинг меҳрибон отаси сирли равишда йуқолади. Асар ушбу воқеалар билан бошланади. Унинг келгуси тақдири қандай кечади? Сирли равишда йўқолган масъул ходимни излашда гумон қилинган шахсларни аниқлаш, тергов қилиш жараёни, оиласи, қариндош-уруғларининг чеккан жафолари, таҳликали ўтказган кунлари асарда ўзига хос йўналишда ҳикоя қилинади. Азиз китобхон! Асарда тасвирланган қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатлари, аламли кечинмалари, қувонч-у шодликларига шерик бўласиз, деган умиддамиз.
Жанр: Проза
Ҳалол, виждонли, иймонли оила бошлиғи ваҳшийларча ўлдириб кетилади. Ўша куни мактаб директори бўлиб ишлайдиган ўғли ҳам бедарак йўқолади… Бундай мудҳиш жиноят содир этилишига нима сабаб бўлди? Бойликми ёки қасос олишми? Ахир бу оила намунали, шу билан бирга умр бўйи қуруқ маошга кун кўриб келган, уйида ҳатто енгил машинаси ҳам бўлмаган хонадонлардан бири эди-ку! Бу асарда ҳам тергов гуруҳи бошлиғи Санжарбек жиноятни фош қилишда ўз касбий маҳоратини, терговчига хос бўлган зийраклик, ақлу заковатини намоён этади. Асар воқеалари асримизнинг биринчи ўн йиллиги ўрталарида бўлиб ўтади. Ёзувчи ушбу асарида қабиҳ жиноятнинг сабаб ва оқибатларини тасвирлаш билан бирга, ўша даврдаги пахта яккаҳокимлигининг инсон саломатлигига салбий таъсири, тиббиёт ва таълим тизимидаги адолатсизликлар, суд тизимининг ноҳақликларини ҳам ҳаётий мисоллар асосида ёритади.
или Войдите