Скачать книги автора «Амина Шенликўғли»

Лўли

Амина Шенликўғли

Жанр: Проза

Эҳтиром ила Азизим, ушбу китобни турли даврларда юз берган воқеа-ҳодисалардан таъсирланиб, қаламга олдим, Унга худди диссертация ёзишга киришган тадқиқотчининг ғайрати ва ҳаяжони ила киришдим. Севишган ёшлар ҳамда Серпилнинг акасини асар бош қаҳрамони сифатида гавдалантирдим. Ўзим яшаган, ҳис қилган, эшитган ва кўрганларимни Серпил ва Само мисолида таҳлил қилдим, асрий қадриятларга назар ташладим. Асрлар давомида бирор бир миллат лўлиларчалик эзилмаганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Аммо шу пайтгача бу ҳолатнинг оддий томошабинимиз, холос. Айтишим мумкинки, китоб шахсий ҳаётимда одатий қарашлардан чекиниш томон илк қадамдир. Хулоса чиқаришни эса ҳар доимгидек, азиз ўқувчиларимга қолдираман. Амина Шенликўғли Турк тилидан Рустам Жабборов, Дурдона Расулова таржимаси

Жоҳилистон келини

Амина Шенликўғли

Жанр: Разное

Ушбу асар Туркияда «Асир жуфтлар» («Esir Evliler») номи билан чоп этилган бўлиб, унда жоҳилликнинг қанчалар оғир кулфат экани ва у қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бу дунёда бахтдан бебаҳра қолган аёл-қизларнинг ҳаёти мисолида ҳикоя қилинган.

Ушбу асарда муаллиф Туркиядаги бир қишлоқ мисолида ўз динини билмаган мусулмонларнинг аянчли ҳолатини баён қилган. Жаҳолатнинг ёмон оқибатларини тасвирлаш асносида қимматли фикрлар ва маслаҳатларни ўқувчига маҳорат билан етказган. Унутмаслик лозимки, ўз йўлини, динини, қадриятларини ва миллийлигини йўқотганлар ҳам, уларни билиб-билмай нотўғри талқин қилганлар ҳам охир-оқибат йўқликка маҳкум бўлади. Китобни қунт билан мутолаа қилган зийрак ўқувчи буни дарров тушунади.

Ёлвораман, Хиёнат қилма

Амина Шенликўғли

Жанр: Разное

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила.

Ҳурматли опа-сингилларим, ака-укаларим! Қўлингиздаги ушбу роман Чаноққальа қамоқхонасида дунёга келган. Асарни ёзишни ўша ерда бошладим ва Истанбулда тамомладим.

Ёзувчи дегани зеҳний ҳорғинликдан холи бўлган ҳолда қаламини қўлга олиши ва ёзаётган асари тугагунча одамлардан бироз узоқ туриши зарур. Ана шунда ижодининг фойдаси, самараси кўпроқ бўлади. Бу, айниқса, роман ёзувчилар учун зарур шартдир. Шовқин-суронсиз, сокин бир макон, фақатгина маслаги билан овора бир юрак керак. Афсуски, замонамизнинг ғалвали буҳронларининг дастидан бундай имкониятни топа олмадим. Мен ожиза опангиз мана шу шартлар остида қўлингиздаги «Ёлвораман, хиёнат қилма!» номли китобимни ёздим. Сиздан илтимосим шуки, агар бу асаримни ҳам бошқа китобларим каби ёқтириб қолсангиз, атрофингиздагиларга тарқатинг. Унда бошқа асарларимдаги каби кўз ёши йўқ, аммо ақлнинг, тафаккурнинг нигоҳи бор.

Яна бир илтимос: китобни ўқиб тугатганингиздан кейин исломий мавзуда қалам тебратадиган барча ижодкорлар учун «Аллоҳ рози бўлсин» деб қуйсангиз. Ажабмаски, биз ҳам ўша карвонга қўшилиб қолсак… Балки сизнинг холис дуоингиз ва ниятларингиз сабабидан қаламнинг учидан ислом биродарлиги томчилар ва бир-биримиздан айро қолмасмиз.

Ё Парвардигор! Бизга Ўзинг ёрдам бер!

Бизга ёрдам бермасанг, душманимиз қолиб, бир-биримизни бўғишга, бир-биримизга зулм қилишга маҳкум бўламиз! Сенинг розилигинг учун ва фақатгина Сенга қул бўлганим учун ёздим.

Ё Роббим! Гувоҳ бўл! Менга сенинг гувоҳлигинг етади!

Аллоҳга омонат бўлинглар, муҳтарам биродарларим!

Агар у хоҳласа, жаннатларда учрашиш тилаги билан…

Амина Шенликўғли

18.01.1990, Дортмунд, Германия